Master Expert Partners

Master Expert Partners

Share

21/05/2024

Бугун Аллоҳни инояти ва фазли ила жамиятимизда илмга талпиниш, ўқишга ҳаракат ва ривожлантириш кучайди. Барча соҳаларда турли ўқишлар, менторлар, спикерлар кўпаймоқда. Албатта, бизнесни бошқариш соҳасида ҳам шундоқ.

Биз таҳминимда Россияда 10 аввал бўлган ҳолатларни бошимиздан кечирмоқдамиз. Бизнес молодость деган ташкилот бўлган, минглаб русийзабонларни ўзига жалб қилган ва барча иш бошламоқчи бўлганларга тезда ва осон бизнес сирларини ўргатаман деган эди. Қаранг-ки, уларни ўзи 10 йилга қолмай епилиб кетди. Ва қачонлардир минглаб иштирокчилар йиға олган "спикер"лар бугун бунақа натижаларни қўлга мутлақо кирита олмаябдилар?

Хўш нега улар машҳур бўлди-ю, нега улар епилиб кетди? Улар биринчи эмас ва охирги эмас. Аминманки, инсоният бор экан ушбу шаклдаги еки ендашувдагилар чиқаверади ва йўқолаверади.

Бунинг асосий боиси - одамларда бунга эҳтиёж борлиги. Ахир бизни бизнесменларимиз ҳам ҳамма қатори одам. Нега лотереялар, молиявий пирамидалар, тез бойиб кетиш сирлари курслари, 20 кунда бизнесингиз зўр бўлиб кетади, минг баробарга ошиб кетади кабилар машҳур?

Инсоннинг нафси ва дангасалиги. Биз жуда тез натижа олишни истаймиз. Бизга кимдир ушбу ҳолатини яхшилаш учун, бир йил ишлашинг керак деса, бор - э деб чиқиб кетамиз. ЛЕкин кимдир икки ойда ҳамма ёғинг беш бўлади деса, бориб эшитгимиз, жуда икки ойда бўлмаса ҳам, тўрт ойда бўлса ҳам бирор натижа чиқиб қолади деймиз.

Ва бундан-да мураккаби - бошқарувчи буларни ўзи ойлаб назорат қилиши ва доимий кузатиб бориши зарурлиги. Шунда нафс яна бир бора ишга тушади - осонроқ қилса бўлмайдими? Менга шу битта содда нарса қилиб берсангиз-да, мен уни шундай қўйсамда, ўзим Анталияга дам олгани кетсам, ҳамма ёқ ўзгармай тураверса.

Албатта, ушбу сохта осонлик ва тезлик бизни бундан-да оғирроқ ҳолатга солиб қўяди. Чуни бизга "тилла стандарт", "мўъжизакор дастур", "осон система" ваъда қилишган-ку. Лекин бу нарсалар йўқ, фақат меҳнат ва сабр ила эришиш мумкин бўлган нарсалар.

Хўш, бир марта калтак едик, кейин нима қиламиз? Ўзимиздан хато изламаймиз-да, бошқа тайёр ечим қидиришни бошлаймиз. Балки бу сафар катта бизнесмен, зўр ишлаган акаларимиздан сабоқ олармиз? Уларни қилган ишларини кўчирамизми? Лекин табиий-ки, бу ҳам иш бермайди. Чунки Эшпўлатга иш берган, Тошпўлатга тушмайдида.

Аммо яна қидирамиз ва кимдир тезроқ, кимдир эса охийри сабр билан, керакли илмни олиб, шошмай, аста секинлик билан иши тутиш зарурлигини тушунади. Ва асл устозлар, китоблар қидиришни бошлаймиз. Унгача эса "сеҳри таёқча" , "шундоқ қилса" ишлаб кетадиган ечимлар қидиришда давом этаверамиз. Нега? Чунки одамзот ўзидаги хатони тан олиши ўта қийинда.

26/02/2021

Мижозлар сизни севиб қолишни истайсизми?
❤️1. Мижозлар билан суҳбатлашинг
Сўровномалар шуни кўрсатадики, мижозлар ўзларига кўрсатилган ёмон ва яхши хизмат тажрибаларини баҳам кўришдан хурсанд бўлишар экан (6 кишидан 4 нафари буни тасдиқлайди). Битта мижоз билан суҳбатлашгандан сўнг, унинг хизматга муносабати ва хизматингизга бўлган даъволарини билиб, сиз сарафан радиони ёқасиз. Aгар унга бирон бир нарса ёқмаса ҳам, ҳамма нарса ходимлар ва раҳбариятнинг самимий эътибори остида қолади.
Мижозларингизни исм-шарифи билан чақиришни унутманг. Улар билан менежерлик усулида (пресс-релиз тили) эмас, балки инсоний тарзда гаплашинг. Aйниқса, ижтимоий тармоқларда. Ўз бизнесингизни юзсизликдан сақланг.
Масалан, American Express барча мурожаатларга зудлик ва мулойимлик билан жавоб беради. Хабарлар хизмат томонидан эмас, балки шахс томонидан терилганлиги сезилади. Уларни ҳар бир мижоз учун шахсан терилади. Бундан ташқари, Twitter даги ҳар бир жавоб ходим исми ва фамилиясининг бош ҳарфлари билан ёзилади.
❤️2. Мижозларингиз нима ҳақида гапираётганини доимо тингланг
Мижоз билан мулоқотни бошлаш осон. Уни диққат билан тинглаш қийин. Мижозларнинг фикр-мулоҳазаларини тинглар экансиз, ушбу мулоҳазалар компаниянгизни қандай ўзгартириши мумкинлигини ёдда тутинг. Сифатли мулоҳазаларни олишнинг баъзи бир ақлли усуллари: фокус-гуруҳлар, чакана савдо майдончасида кузатув, касса терминалида мулоқот, ижтимоий тармоқларни кузатиш.
❤️3. Эҳтиёжларни қондиришда давом этинг - доимий қўллаб-қувватлаш ва чегирмалар таклиф этинг
Мижозларга ўзингизни ва ажойиб маҳсулотларни мунтазам равишда эслатиб туриш учун қўлингиздан келганича ҳаракат қилинг. Тез ва ғайрат билан жавоб беринг. Ўз вақтида янги махсус таклифлар ва чегирмалар тақдим этишга тайёр бўлинг. Кўпроқ таклиф қилинг.
Ҳар қандай кечикиш Интернет асридаги ўлимга ўхшайди. Тадқиқотчилар бир хил соҳада ишлайдиган ўнлаб компанияларни таққослашга ҳам муваффақ бўлишди. Шундай қилиб, кучли ижтимоий томонга эга бўлган компанияларнинг 81 фоизи эпчил рақобатчиларидан устун туради.
Турли даражадаги экскурсиялар, янгиликлар ва тафсилотларни мунтазам янгилаб турадиган бир нечта узоқ муддатли акцияларни таклиф қилинг. Ана шунда мижозлар шунчаки сиздан воз кечишмайди.
❤️4. Мижозни қимматли шерик сифатида қабул қилинг Юқорида айтиб ўтилганидек, мижознинг фикрини жиддий қабул қилинг, эътиборга олинг ҳамда оқилона фикрларни амалга оширинг. Ундан фойда кўрмасангиз, тинглашнинг нима кераги бор? Мижозларингиз уларнинг фикрини кутаётганингиз ҳамда ўзларини эса тенг шериклар сифатида қадрлашингизни билишларига ишонч ҳосил қилинг. Мижозларингиз сизга ошиқ бўлишининг яна бир усули бизнинг каналимизга уланиш 😍 https://t.me/biznes_saboq

15/02/2021

Ҳаётни яхшилаш стратегияси

Шахсий ривожланиш ёки касбий ўсиш борасида бир қизиқ ёндашув билан бўлишмоқчиман. Бу ёндашувни спорт оламидан олинган бўлиб, давлат, бизнес ва хатто шахсий ўсиш ишларида қўллаш мумкин. Мазкур ёндашувнинг номи - "бир фоизлик стратегия", унинг келиб чиқиши тарихи қуйидагича:

Дэвид Брэйлсфорд (Sir David Brailsford) велоспорт бўйича миллий терма жамоага 2002 йилда бош раҳбар этиб тайинланди. Унгача Буюк Британия жаҳон Олимпиада ўйинларининг қарийиб бир асрли тарихида фақат ягона марта олтин медалга сазовор бўлган, «Тур де Франс» мусобақаларида эса бирон марта ҳам ғолиб бўлмаган экан. Янги тренер бундай вазиятни ўнглаш учун бошида ҳеч ким тушунмаган янгиликлар киритиб, кейинчалик ҳаммани лол қолдирган натижаларни кўрсатди. 2004 йилдан бошлаб бугунгача британ велопойгачилари Олимпиада совринлари, ҳамда бошқа барча турдаги жаҳон велоспорт мусобақаларида етакчи ўринларга эришиб келмоқдалар.

Ислоҳотчи раҳбар бунга қандай эришди? Даставвал пойгаларда ютуқни таъминлайдиган омилларнинг кенг қамровли рўйхатини тузиб чиқди. Бунга спортчининг таомланиши, кундалик машқлар дастури, велосипед ўриндиғи қулайлиги, ғилдираклар вазни ва бошқа юзлаб унсурлар киритилди. Сўнг, у ҳамкасблари билан ҳар бир унсурнинг атиги 1 фоизгагина яхшилаш чораларини белгилади.

Қилинган чораларнинг баъзиларини келтирамиз:

- сачраган лой велосипеднинг ҳавони кесиб ўтиш хусусиятини чеклаётгани сабабли велосипед ости оқ рангга бўялди ва ёпишган кирни тезда тозалаш осонлашди;
- спортчиларга қўлларини ювиш маҳусус услуби ўргатилди, мусобақа вақтида қўл билан кўришиш ман этилди, бу билан инфекция юқиши камайди;
- пойгачи уйқусини соғломлаштириш мақсадида махсус ёстиқ ва тўшаклар тайёрланиб, уларни сафарда ҳам олиб юрдилар;
- қатор синовлар билан энг самарали массаж гели тайинланди…
ва бошқа шунга ўхшаш «майда» ишлар.
Шу йўсинда бош тренер ва унинг командаси биргаликда мусобақага алоқадор барча соҳада майда ўзгартиришлар воситасида йирик ғалабаларни ясай бошладилар. Бундай услубни Дэвид "the aggregation of marginal gains / 1% performance improvements" яъни «майда ютуқлар йиғиндиси / 1%-лик яхшиланиш» деб атади. Дарҳақиқат, изчил равишда киритилган кичик ўзгаришлар рақобатли беллашувларда йирик устунликни таъминлаб берди ва Буюк Британияни велоспорт рейтингларининг юқори поғоналарига олиб чиқди.

Дэвид Брэйлсфорд ўз интервьюларида янги ёндашуви ҳақида гапирар экан, у ҳамиша икки фундаментал омилга эътиборни қаратиб, уларсиз ҳеч қандай ютуқ бўлмаслигини таъкидлайди. Улар:

(1) жамоанинг тренерлари, спортчилари, медиклари ва хатто энг оҳирги техник ходими якуний мақсадга нисбатан қатъий азму-қарор, собитлик (commitment)ни сақлаши;

(2) жамоанинг мақсадга бевосита ва билвосита таалуқли барча жараён бўғинларида яхшилаш имкониятларини, уларнинг кичиклигига қарамай, давомий қидирши, «яна нимани тўғриласак бўлади?» деган саволни бетўхтов бериши.

Хулоса: ишларимизни ислоҳ қилишни кўзлашда аввало асл мақсад нима эканлигини англашимиз, уларга элтувчи қуйи мақсадларни белгилаш ва барча омиллар ва чекловчи тўсиқларни қайд қилиб олишимиз керак. Сўнг шу омилларни кучайтирувчи ва тўсиқларни бартараф қилувчи ишларнинг осонларини танлаб, уларни биринчи навбатдаги вазифа қилиб белгилаймиз. Бу дегани натижаси ноаниқ бўлган мураккаб масалаларга чалғимаймиз, бирон муҳим соҳани унутмаган ҳолда реал иш билан машғул бўламиз ва ишчанлик суръатини узоқ муддат зўриқмай ушлаб тура оламиз. Асосийси, Сэр Дэвид Брэйлсфорд айтганидек, – commitment, яъни мақсадга содиқлик ва собитқадамликни маҳкам тутишимиз зарур экан.

Дўстларга савол: сиз ўзингиз ҳаётингиз, касбингиз, ўқишингиз ва бошқа фаолиятларда бу стратегияни қандай қўллаган бўлардингиз? Шу ҳақда ўйлаб кўриб, бўлишинг.
Жамшид Муслимов.

https://t.me/biznes_saboq

Want your business to be the top-listed Business in Tashkent?
Click here to claim your Sponsored Listing.

Telephone

Address


Ц-6, Улица Осиё, 6/72
Tashkent
100021

Opening Hours

Monday 09:00 - 18:00
Tuesday 09:00 - 18:00
Wednesday 09:00 - 18:00
Thursday 09:00 - 18:00
Friday 09:00 - 18:00