Time Out Tashkent
17/12/2024
Абдулазиз Маҳмудов номидаги мукофотнинг 2024 йилдаги лауреати сифатида ёш фотожурналист Холида Мусулмон тақдирланди
2022 йилда “Марказий Осиё Уюшмаси” Жамияти ва унинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси томонидан Абдулазиз Маҳмудов номидаги мукофотни таъсис этиш тўғрисида қарор қабул қилинган эди. Махсус тузилган Кенгаш қарори асосида ҳар йили Ўзбекистонда истиқомат қилаётган ва фаолият юритаётган ҳужжатли филм ижодкорлари, фото-журналистлар ва видеоблогерларни мамлакат ҳаётидаги ижтимоий-сиёсий жараёнларни ёритишда ҳамда фуқаролик жамиятини шакллантиришда қўшган ҳиссалари учун тақдирлаб келмоқда.
10 декабрь - Ҳалқаро Инсон ҳуқуқлари куни муносабати билан 2024 йилги мукофот ўз эгасига топширилди. Абдулазиз Маҳмудов номидаги мукофот лауреати сифатида ўзбек ёшлари ичида ўз овозига эга, қатор нуфузли нашларда фаолият юритиб келаётган фото-журналист, экофаол Холида Мусурмонова (тахаллуси Холида Мусулмон) лойиқ деб топилди.
Холида Мусулмон журналистика ва фотожурналистика соҳасида фаолият юритиб, шу кунгача "Маърифат", "Ёшлар овози" газеталари, шунингдек "Газета.уз" интернет нашри,"Ойина.уз" порталида ишлаб келган. Бир қанча лойиҳаларда иштирок этган ҳамда мақола, фоторепортаж, фотоэсселар тайёрлаб, омманинг эътиборига тушган ёш фотожурналист. У асосан аҳолининг, хусусан, ёшлар ва аёлларнинг ижтимоий- сиёсий ҳаёти, уларнинг турмуш тарзи ва қизиқишлари, қишлоқ ҳаёти ва муаммолари, аҳолининг урф-одатлари ва анъаналари ҳамда бошқа турли хил мавзуларда ижод қилиб, ижтимоий тармоқлар орқали ижод намуналарини кенг тарғиб қилиб келмоқда.
Бу мукофот Холида Мусулмоннинг ижтимоий-сиёсий жараёнларга бўлган таъсири ва уларни ёритишдаги илғорликлари учун юксак эътирофдир. Сўнги пайтларда унинг меҳнати нафақат Ўзбекистонда, балки бутун Марказий Осиё минтақасида ҳам юқори баҳоланмоқда. Унинг ижоди, албатта, ёш авлод учун илҳом манбаи бўлиб, уларни адолат, демократик қадриятлар ва миллий тараққиёт учун хизмат қилишга ундайди. Холида Мусулмоннинг саъй-ҳаракатлари ва фаолияти нафақат журналистика соҳасида, балки кенг жамоатчилик орасида ҳам муҳим аҳамият касб этаётганлигини қайд этиш лозим.
Click here to claim your Sponsored Listing.
Category
Contact the business
Website
Address
Tashkent
100000