Ikrom Avvalboyev
03/01/2026
Оталар ўлмайди
Қўлимда катта коса. Сувга интиламан. Сув эса қандайдир сойнинг лабига ўрнатилган тугмачани босганда жилдираб оқади.
Жўмрак ва ундан оқаётган тиниқ сувга эътибор қиламан. Бошқалар бир амалини қилиб идишини тўлдиряпти.
Сой чети ноқулай. Икки қўлни баравар олдинга узатиб бўлмайди. Бир қўлда косани узатаман. Бу ҳолда тугмачани босиб бўлмаяпти. Тугмачани босаман деганда эса коса бошқа қўлда, орқада қоляпти.
Бўш идиш билан яна олдинга талпинаман. Шу пайт қаердандир отам келди. Унинг бўйлари баланд, қулочи кенг. У ўша ноқулай тугмани ўзига қулай бир ҳолда босяпти. Идишим оби-ҳаётга тўла бошлади.
Кунчиқарга қараган деразадан юзимга нур тушади. Кўзларимни қайта юмаман. Ўша ёқимли тушимни қайта кўргим келади.
Падарим омонатини топширганига икки ярим йил бўлди. Кун санама, яхши амалларни кўпроқ қил дейди онажоним.
Ота-онанинг дуоси ва тарбиясида гап кўп. Шу иккиси ҳамиша имконсиз “тугма”ларни босишга кўмаклашиб туради. Дуогўйлар шундай, улар ўлмайди.
Икром Аввалбоев
03.01.2026 йил
31/12/2025
Раҳмат сенга, ЎзА: бир йилда 703 мақола, 3,2 миллион кўриш, 5 минг кузатувчи
Баъзан яқинларимнинг тўй-ҳашамларига боролмайман. Ишга эрта кетаман, кеч қайтаман. Хизмат сафари билан уйдан узоқда бўладиган кунларим бор. Вазифамнинг масъулиятини яхши ҳис қиламан.
Эл ичида бўлишим, юрт кезишим мақолаларим халқчил чиқишига хизмат қилади.
Ҳар куни матн, воқеа ва одамлар орасидаман. Йил охирида меҳнат фаолиятим билан боғлиқ баъзи рақамларни сарҳисоб қилгим келди.
Бу йил Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигида 703 та материалим эълон қилинди. Улардан кўплари марказий газета ва журналларда чоп этилди. Мақолаларимнинг 466 таси сиёсат рукнига жойланди. Матнларим радио ва телевидения эфирларида ўқилди. Ҳар бир материал бир учрашув, бир воқелик ва бир масъулият саналади. Расмий йўналишда ишлашда “хато қилмаслик” қанча меҳнат талаб қилишини ҳамкасбларим яхши билади.
Қарор ва фармонлар шарҳи, улар ижросига оид таҳлиллар борасида 200 га яқин материал ёзибман. Қолган мақолалар эса жамият, ҳуқуқ, иқтисод, қишлоқ хўжалиги ва маданият ҳақида бўлди.
Кейинги уч ойда ижтимоий тармоқларда фаол бўлдим. Инстаграмдаги саҳифамда 90 кун ичида видеоларим 3 миллион 265 минг марта томоша қилинди. Обуначиларим сони эса 5 мингдан ошди. Бу менга “ёзаётганларимни эшитадиган аудитория бор экан” деган кучли ишонч берди.
Айтганларим фахрланиш учун эмас. Шунчаки сарҳисоб эди. Янги йил муборак!
Икром Аввалбоев
31.12.2025
Гап кўп, гапирувчи ундан ҳам кўп. Лекин “Камгап…”ни кузатаётганингиз учун учун раҳмат. 💬
31/12/2025
Ҳар кимнинг фақат ўзига маълум муаммолари, орзулари ва сабри бўлади. Бу табрикни қаердандир кўчирилган матн деб эмас, чин юракдан қилинган тилак деб қабул қилинг.
Янги йил тинчлик, соғлик ва хотиржамлик олиб келсин. Қилаётган ишингиз зое кетмасин, баракали бўлсин. Сиз қадрлаган, яхши инсонлар кўпаяверсин. Улар ҳамиша ёнингизда юрсин.
Янги йил муборак! 🎄✨
29/10/2024
Германия тажрибаси асосида муҳандислар тайёрлайдиган муассаса фаолияти кенгаймоқда (+видео)
Мамлакатда саноат, энергетика ва ахборот технологиялари ривожланиб, янги-янги мажмуалар ишга туширилса замонавий билимга эга кадрларга талаб ортади.
Олмалиқ шаҳрида Тошкент давлат техника университети ҳамда Москва пўлат ва қотишмалар институтининг филиаллари фаолият олиб боради. Яқинда бу таълим даргоҳларига қўшимча Олмалиқ кон-металлургия комбинатининг Муҳандислик мактаби ташкил этилди.
Икром Аввалбоев, ЎзА
📹 https://www.youtube.com/watch?v=egAOmWK_u2U
Батафсил: https://uza.uz/posts/651468
🤝 https://t.me/Avvalboyev
22/10/2024
Бу даргоҳ кутиб ўтирувчи эмас, тарғиботчи, етакчи бўлиши керак. Ҳудудлардаги ўқитувчи ва директорларни кўпроқ таклиф этиб, барча мактабларда сифатни ошириш зарур. Янги замон кишиси, келажагимиз бунёдкорлари мактабда тарбияланади. Таълимсиз келажак йўқ...
Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев бу қатъий чорловни 30 сентябрь куни Абдулла Авлоний номидаги педагогик маҳорат миллий институтида таъкидлаган эди.
Икром Аввалбоев, ЎзА
Батафсил: https://uza.uz/posts/648301
🤝 https://t.me/Avvalboyev
17/10/2024
Одамлар бугун яхши яшасин
Баъзан одам ўзини ёлғиз ҳис қилади. Жамият, ҳатто оиласи учун муҳим эмасдек ҳолатда бўлади. Кимлардадир шундай пайтлар бўладики, уларни пулсизлик қийнайди. Етишмовчилик сабаб асосий эҳтиёжларини ҳам қондира олмайди.
Яна кимдир олий таълим ололмаётганидан афсус қилади. Бошқасига эса малакали тиббий хизмат керак. Театр ва кинолар, маданий ва маърифий тадбирларсиз ўтаётган кунларини рангсиз дегувчиларни ҳам қоралаб бўлмайди...
Бу каби турли ҳолатларни бир сўз – “етишмовчилик” бир-бири билан боғлаб туради.
Инсоннинг иқтисодий, ижтимоий ва маданий жиҳатдан етарли шароитларга эга бўлмаслиги камбағаллик дейилади. Замон ривожланиб борар экан, одамларнинг истаклари, яшаш шароити ҳам шунга мос тарзда ўсаверади. Камбағалликни асословчи ўлчовлар ҳам ўзгариб боради.
Икром Аввалбоев,
ЎзА мухбири
Батафсил: https://uza.uz/posts/646425
🤝 https://t.me/Avvalboyev
Click here to claim your Sponsored Listing.
Category
Contact the business
Website
Address
Kibray Region
Tashkent
Opening Hours
| Monday | 09:00 - 17:00 |
| Tuesday | 09:00 - 17:00 |
| Wednesday | 09:00 - 17:00 |
| Thursday | 09:00 - 17:00 |
| Friday | 09:00 - 17:00 |