Serbema Conference

Serbema Conference

Share

16/02/2022

Кеча 15.02.2022 да ташкил этилган вебинарда кузатувчилар томонидан мақолаларга оид берилган саволларга маъсуллар жавоблари.

С: Мақола ёзишга қўйилган талаблар қаердан олсак бўлади?
Ж: Тайёр ворд форматда намуна бор, шу ворд форматдаги намуна устига ишласа бўлади. Бу намунау конференция сайтидан, телеграм груҳидан олиш мумкин.

С: Мақола неча бет бўлиш керак?
Ж: Камида 7 бет, кўпи билан 11-12 бет.

С: Абстракт қисмида нечта сўз бўлиш керак?
Ж: 180-200 гача сўз бўлиши керак.

С: Адабиётлар сони нечта бўлиши керак?
Ж: Камида 15 тадан 45 тагача

С: Адабиётлардан фойдаланиш бўйича тавсиялар?
Ж. Имкон қадар янги, халқаро базаларда индексациялаган адабиётлардан фойдаланиш тавсия қилинади. Ҳисоботлар, қарорлар, меъёрий ҳужжаталар сингари адабиётлар умумий адабиётларни 20% ташкил қилиши мақсадга мувофиқ.

С: "Наукаметрия" йўналишида ҳам мақолалар қабул қиласизларми?
Ж: Агар конференция мавзусига боғланган бўлса қабул қилинади.

С: Мақолада калит сўзлар нечтагача бўлиши керак?
Ж. 6 тагача бўлиши мумкин.

С: Мақолада адабиёт шарҳини ёзишда "Зотеро" дастуридан фойдаланса бўлади.
Ж: Ҳа бўлади.

С: Конференция доирасида мақолалар билан қатнашиш молиялаштирилганми?
Ж: Хар бир муаллиф ўз мақоласи харажатларини ўзи молиялаштиради.

С: Автор сифатида нечтагача мақола бериш мумкин?
Ж: Автор сифатида 2 тагача бериш мумкин.

С: Олий таълимда фаолият юритаётган ўқитувчилар агар мақола топширса, мақола чоп этилгандан сўнг устама ҳужжатлари учун асос бўла оладими?
Ж: Ҳа, бўлади.

С: Конференцияга тақдим қилинган мақолалар қачон чоп этилади ва қачон СКОПУС базасида кўринади?
Ж: Конференция тўплами 2 ҳафтадан 2 ой муддатгача оралиғда чоп этилади. Тахминан июль ойларида СКОПУС базасида кўринади.

С: Конференсия доирасида бошқа тадбирлар режа қилинганми?
Ж: Конференция доирасида B2B учрашувлар ташкил қилиш кўзда тутилмоқда.

Murojaat uchun:
📧[email protected]
+998 94 671 17 76 (Саиджахон Хасанов)
+998 99 869 31 22 (Илхом Асланов)

Тashkiliy:
+998 93 371 44 00
+998 97 782 41 27

Want your organization to be the top-listed Non Profit Organization in Tashkent?
Click here to claim your Sponsored Listing.

Telephone

Address

Choponota Street 5A
Tashkent
100097